Поиск
RUUZ

Общество

Тяньшань қўнғир айиғи қонунчиликка риоя қилинган ҳолда отилган — Экология қўмитаси

Қўмита Россия фуқаросининг “Қизил китоб”га киритилган айиқни отишида ножўя ҳаракат кўрмаяпти. Қонуний тартибда овчидан айиқларни отиши учун $6 минг тўлов олинган.

1129views2replies
0

t.me/ekologuz

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ҳудудида россиялик овчи томонидан отиб ўлдирилган Тяньшань қўнғир айиғига оид хабарлар юзасидан расмий муносабат берди.
Қўмита томонидан берилган расмий изоҳнинг қисқача мазмуни шундан иборатки, мазкур овчига 2 дона Тяньшань қўнғир айиғини овлашга барча қонун талабларига риоя этилган ҳолда рухсат берилган.
Жумладан, мазкур ҳолат 2020 йил 8 июлда қабул қилинган “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги Қонун ҳамда “Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги Низом” билан тартибга солинади. 
Қайд этилишича, ёввойи ҳайвонларни тутишга доир ҳар йилги квота ёввойи ҳайвонларнинг кўп миқдорда тутиладиган турларига, шунингдек, камёб ва оз сонли турларига нисбатан белгиланиб боради.
Бу механизм эса қуйидаги – “тегишли талабнома жисмоний ва юридик шахслар томонидан Қўмитага – Қўмита квота лойиҳасини Фанлар академиясига – Академия эса хулоса бериб Қўмитага – Қўмита тегишли ҳокимликларга” тартибида ишлайди.
2 дона Тяньшань қўнғир айиғини овлашга ҳам Фанлар академиясининг 2020 йилнинг 4 декабридаги хулосаси асосида рухсат берилган.
Шунингдек, тегишли тартибда ов учун хорижлик фуқародан тасдиқланган миқдордаги тўлов – 6 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ давлат бюджетига ундирилиши таъминланган.
Бундан ташқари, Қўмита айни вақтда Ўзбекистонда “биолог мутахассислар томонидан олиб борилган ҳисоб-китоб натижаларига кўра” 500 га яқин қўнғир айиқ борлигини таъкидлаган.
1129views2replies
0

Комментарии