• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 12 мая 2021

Ўзбекистон Шарқий Қуддусдаги вазият кескинлашганидан хавотирини билдирди

Ўзбекистон томонларни можарони ҳал этиш бўйича барча имкониятларни сафарбар этишга чақирган.

1405
0
Mahmoud Illean/The Associated Press

ТИВ хабарига кўра, Ўзбекистон томонларни зўравонликка чек қўйиш, вазиятни беқарорлаштиришдан сақланиш ва бундан буён қон тўкилишига йўл қўймаслик ҳамда мусулмон олами учун муқаддас ҳисобланган Ийд ал-Фитр арафасида можарони ҳал этиш бўйича барча имкониятларни сафарбар этишга чақирди.

“Aл-Aқсо масжиди ва Қуддусдаги бошқа муқаддас қадамжоларнинг дахлсизлигини – статус-квога риоя этилишини таъминлаш зарур, деб ҳисоблаймиз”, - дейилади ТИВ баёнотида.

Баёнотда шунингдек, Фаластин – Исроил муаммоси халқаро ҳуқуқ меъёрлари, БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан аввал қабул қилинган резолюциялар ҳамда “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида ҳал этилиши лозимлиги таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, вазият ўтган ҳафтада Рамазон ойининг сўнгги Жума намозини ўқиш учун Ал-Ақсо масжидига келганлар ва полиция ўртасидаги жанжалдан кескинлашиб борди.

1405
0