Поиск
RUUZ

Туризм

Туркия 17 майдан кейин карантин чекловларини енгиллаштиради

Туркия ҳукумати мамлакатда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари камайгани муносабати билан 17 майдан кейин локдаундан босқичма-босқич чиқилишини эълон қилди.

821views0replies
0

РИА Новости

“Пандемия шароитини назорат остига олган ҳолда, Рамазон ойи рўзасидан кейин эпидемияни нормаллаштириш ва назорат қилиш чора-тадбирларини амалга оширмоқчимиз. Ўтган йилнинг якунигача бу балодан қутулишни режалаштирган эдик, аммо пандемиянинг янги тўлқинлари нафақат юртимизга, балки бутун дунёга ўз таъсирини ўтказди. Биз яна чеклов чораларини кўришга мажбур бўлдик”, — деди Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўған Рамазон ҳайити муносабати билан телевидение орқали қилган мурожаатида.
Эрдўғаннинг сўзларига кўра, коронавирусга қарши курашиш учун барча воситалар, жумладан вакциналардан ҳам фойдаланилади. Унинг қўшимча қилишича, расмийлар пандемиядан зарар кўрган соҳалар, одамларнинг муаммоларидан хабардор ва уларни бартараф этишга тайёрдир.
“Биламизки, муаммоларга дуч келаётган фуқаролар бор, уларнинг даромадлари камайиб, бизнес юритилиши қийин кечмоқда. Уларнинг муаммоларини имкон қадар тезроқ ҳал қиламиз”, – иқтибос келтирмоқда Анадолу агентлиги.
Олдин хабар қилинганидек, Туркияда қаттиқ чекловлар кучда бўлиб, унга кўра шаҳарлараро саёҳатлар чекланган, бозорлар ва озиқ-овқат дўконлари соат 10:00 дан 17:00 гача ишлаб, фақатгина озиқ-овқат ва бирламчи эҳтиёжлар маҳсулотларини сотишлари мумкин, ресторан ва кафелар эса фақат ўзи билан олиб кетиладиган озиқ-овқат савдоси билан шуғулланишлари мумкин. Бундан ташқари, мамлакатда коммендантлик соати киритилган. Туристик мақсадларда Туркияда бўлган чет элликлар мазкур чекловга риоя қилмасликларига рухсат берилган.
Эслатиб ўтамиз, 10 май куни Ўзбекистон коронавирусга қарши кураш махсус комиссиясининг май ойи охиригача Истанбулга қатор рейсларни бекор қилиш ҳақидаги қарори эълон қилинган эди.
821views0replies
0

Комментарии