14 май куни Шавкат Мирзиёев кеча Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида бўлган эди.
Ташриф давомида ушбу марказда даволанаётган қиз президентга ЙПХ ходими бўлмоқчилигини айтганди.
Бугун ИИВ ЙҲХББ бошлиғи Олим Саидов қизалоққа аъзолик гувоҳномаси ва махсус формани топширди, дея хабар бермоқда UzReport. Қолаверса, ЙҲХББ бу қизни даволаш учун барча харажатларни ўз зиммасига олган.