ФВВ хабарига кўра, бугун, 17 май куни соат 10:00 да Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 6-мактабда ёнғин чиққан.
Ҳодиса жойига Термиз шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 6 та ёнғин-қутқарув гуруҳлари соат 10:05 да етиб боришиб, соат 10:15 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 10:40 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида бинонинг 2-қаватида тахминан 120 кв.м майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган.
Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.