• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 15 октября 2021

Ўзбекистонда ким кўпроқ: эркакларми ёки аёллар?

Ўзстат 2021 йил октябрь ҳолатига республика аҳолисининг гендер статистикасини эълон қилди.

1326
0
UzNews.uz

Давлат статистика қўмитасининг хабар беришича, охирги йилларда ўғил болалар туғилиши кўпайган. Айнан шунинг ҳисобига республикада аёллар сонига нисбатан эркаклар сони ошган.

Қўмита маълумотига кўра, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 35 079 190 кишини ташкил этмоқда.

— Аёллар сони  – 17 млн 432 минг 730 нафар;

— Эркаклар сони – 17 млн 646 минг 460 нафар.

Эркаклар сони аёлларга қараганда 213 730 нафарга кўп.

Шунингдек,  аёл раҳбарлар бошқарувида 36 минг 295 та кичик корхона ва микрофирмалар мавжуд. Иқтисодиёт тармоқларида эса 5,5 млн нафар аёллар ишламоқда.

1326
0