• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 17 мая 2021

Ўзбекистонда ушбу ҳафтада ҳаво +38 гача исиши кутилмоқда

Синоптиклар ҳафта ичи кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. 

818
0
Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди Эрон ҳудудидан келадиган ёзги ҳарорат қийматларига хос бўлган жуда иссиқ ҳаво таъсирида бўлади. Кўпчилик вилоятларда қуруқ, асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида момақалдироқ билан маҳаллий ёмғирлар ёғади. 

Кундуз кунги ҳаво ҳарорати +32...+35 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларида +38 даражагача кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-8 даража кўп, бироқ бу қийматлар ушбу кунлар учун ҳароратнинг мутлоқ максимумидан кам. Энг илиқ йилларда ушбу муддатларда кундузги ҳаво ҳарорати +38...+40 даражагача, жанубда +40...+42 даражагача кўтарилган.

Ҳафта охирида ҳарорат +27...+30 даражагача пасаяди, бундай ҳолат Қозоғистон ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиши билан боғлиқ бўлади.

20-21 майда республиканинг баъзи жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

17-20 май кунларида республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида маҳаллий ёмғирлар ёғиши ҳисобига сел хавфи бор.

818
0