Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистондаги боғчаларда 6,6 млрд сўмлик иш ҳақи ва маҳсулотлар ўзлаштириб юборилгани аниқланди

Йил бошидан Ўзбекистондаги мактабгача таълим ташкилотларида 6,6 миллиард сўмлик иш ҳақи ва маҳсулотлар ноқонуний ўзлаштириб юборилган.

328views0replies
0

UzNews.uz

14 октябрь куни АОКАда Мактабгача таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистондаги боғчаларда 9 ойда 6,6 млрд сўмлик иш ҳақи ва маҳсулотлар ўзлаштириб юборилган ва ушбу миқдордан ишламайдиган ходимлар номига ёзилган иш ҳақлари 2,4 млрд сўмни ташкил қилиши маълум қилинди.
Қайд этилишича, ички аудит хизмати томонидан 2021 йилнинг 9 ойи давомида тизимдаги ташкилотларда жами 282 та назорат тадбири ўтказилган.
Ўтказилган профилактика натижасида 5,5 миллиард сўмлик маблағ ва маҳсулотларнинг талон-торож бўлишининг олди олинган.
Мисол учун, Андижон вилоятининг 9 та туман ва шаҳарларида 2,8 миллиард сўмлик мебель жиҳозлари бухгалтерия балансига кирим қилинмаган.
Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида 2021 йилнинг январь ойида харид қилинган мебель жиҳозлари 5 ойдан буён кирим қилинмасдан келаётганлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда ташкилот ҳисобига кирим қилинган.Ташкилотлар мулкини қайта хатлар инвентаризация қилиш натижасида 962 миллион сўмлик товар моддий бойликлар ортиқчалиги аниқланиб, ташкилот ҳисобига қайта кирим қилинган.
Бундан ташқари, озиқ-овқат маҳсулотлари тўлиқ олинмаган бўлса ҳам, Навоий вилояти Хатирчи тумани МТБ томонидан 100 фоиз пулларни таъминотчига ўтказиб бериш оқибатида 152 млн сўм муддати ўтган дебитор қарздорлик юзага келган. Шундан 66 миллион сўм 2018—2019 йилдан буён ундирилмаган ва ундириш чоралари кўрилмаган.
Мулкни сотишдан тушган маблағлардан 242 миллион сўми тегишли маҳаллий бюджетларнинг даромадига ўтказиб берилмаган.
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 57 миллион, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида 72 миллион сўм мулкни сотишдан тушган маблағлар бюджетга ўтказиб берилмаган.
Давлат харид қонунчилиги талабларига амал қилмасдан амалга оширилган харидлар 10,5 миллиард сўмни ташкил этган.
Масалан, Термиз шаҳар МТБда танлов комиссияси аъзоси бўлган бухгалтерия ходимининг турмуш ўртоғига тегишли «Реал строй сити» корхонаси жорий таъмирлаш, мебель жиҳозлари харид қилиш бўйича ўтказилган 3,2 млн сўмлик танловда ғолиб деб топилган. Ваҳоланки, Давлат харид қонунида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйиб бўлмайди.
Ўтказилаётган профилактика натижасида эса товар моддий бойликларни харид қилиш ва жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун давлат харидлари электрон порталига жойлаштирилган эълонлар нотўғри қўйилгани, яъни харид бўйича тўлиқ маълумотлар жойлаштирилмагани ёки бажариш муддатларининг сунъий равишда кам кўрсатилиши натижасида 4 миллиард сўмлик эълонлар бекор қилиниб, қайта жойлаштирилиши таъминланди.
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳамда товар моддий бойликларидан 6,6 миллиард сўм камомад ва ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари аниқланган. Шундан ишламайдиган ходимлар номига ёзилган иш ҳақлари 2,4 миллиард сўмни ташкил этади.
- Чилонзор туманидаги 291-сонли МТТ 2020—2021 йилларда 8 нафар ишламаган ва вазифаларини бажармаган ходимларга 32 миллион сўм;
- Қорақалпоғистон Қонликўл туманидаги 1-сон ДМТТ ишламаган ва вазифаларини бажармаган ходимларга 8 миллион сўм;
- Самарқанд шаҳардаги 58-сонли МТТда 2019—2021 йилларда 5 нафар ишламаган ва вазифаларини бажармаган ходимларга 17 миллион сўм ноқонуний ҳисобдан чиқарилган.
9 ойликда жами 265 та тўпланган ҳужжат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига қонуний қарор қабул қилиш учун юборилган.
328views0replies
0

Комментарии