Поиск
RUUZ

Общество

Сурхондарё ҳокими блогер Отабек Сатторийга қарши ҳаракат қилмагани айтилди

Вилоят ҳокимлиги Расул Кушербаевни блогернинг суд иши ҳақида айтган гаплари билан депутатлик одобини бузганликда айблади.

1193views0replies
0

Видеодан кадр / Youtube

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг “Сўз блогерларга” кўрсатувида блогер Отабек Сатторий ва суд жараёни ҳақида билдирган фикрига расмий муносабат билдирди.
“Сурхондарё вилояти ҳокимига шу масалада алангали салом, деб қўймоқчи эдим. Отабек Сатторийнинг қандай жигарлари, фарзандлари бўлса, у кишининг ҳам худди шундай яқинлари бор. Бу дунё қайтар дунё эканлигини унутмаслик керак. Буни нима учун айтаётганимни у киши жуда яхши билиб турибдилар, менимча. Қолганларга ҳам инсоф берсин”, - деган Расул Кушербаев.
“Бу билан депутат Сурхондарё вилояти ҳокимига нисбатан мавҳум айблов қўйиб, томошабинларда гўёки, блогер О. Сатторийнинг суд ишига вилоят ҳокими алоқадордек фикр уйғотди”, - дейилади вилоят расмий муносабатида.
Қайд этилишича, вилоят ҳокимлиги томонидан блогер Отабек Сатторийга қарши ҳеч қандай ҳаракат амалга оширилмаган, вилоят ҳокимлигининг ушбу ишга алоқаси йўқлиги боис, суд жараёнида ҳокимлик ҳатто гувоҳ сифатида ҳам чақирилмаган.
Ҳокимлик депутат ОАВдаги чиқишларида давлат органлари ва бошқа органларнинг фаолияти бўйича муносабат билдирганда, ҳақоратомуз ибора ва сўзларни қўллашга, асоссиз айбловларга йўл қўйишга ҳақли эмаслигини эслатган.
1193views0replies
0

Комментарии