• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 18 мая 2021

Самарқандда солиқчи $13 минг пора билан ушланди

Пастдарғом туманида солиқчи ва фермер хўжалиги раиси фуқарога ер олиб беришни ваъда қилган.

1350
0
Самарқанд вилояти ИИБ

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, 17 май куни Пастдарғом тумани давлат солиқ инспектори Б.Ж. ва фермер хўжалиги раиси Х.Б. “Павлония” кўчатини экиш ниятида юрган фуқарога тумандан 15 гектар ер майдонини $13 мингга расмийлаштириб беришини ваъда килган.

Ўтказилган тезкор тадбирда солиқчи сўралган пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ушланди.

Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани Давлат солиқ инспекцияси давлат солиқ бош инспектори ҳам фирибгарлик билан қўлга олинганди.

1350
0