• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 19 мая 2021

БМТ сессиясида Оролбўйи минтақасини ривожлантиришга оид резолюция маъқулланди

Ушбу резолюцияни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ташаббуси 2020 йилда Ўзбекистон томонидан илгари сурилган эди.

19 мая 2021
1170
0
uzbekistan.travel

Жорий йил 18 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 75-сессиясининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Тадбир кун тартибига биринчи масала сифатида Ўзбекистон томонидан таклиф этилган Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш тўғрисидаги резолюция лойиҳасини кўриб чиқиш киритилган эди.

Ушбу резолюцияни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ташаббуси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган.

Ҳужжат БМТга аъзо барча давлатлар томонидан бир овоздан маъқулланди. Ҳужжатга дунёнинг турли минтақаларидаги 60 га яқин давлат, шу жумладан Россия, Хитой, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон, Туркия, Япония, Покистон, Эрон Ҳиндистон, Миср, Малайзия, Сингапур, Вьетнам, Бангладеш, Иордания, Ўмон, Озарбайжон, Беларусь, Грузия, Венгрия, Руминия, Жазоир, Парагвай ва бошқа мамлакатлар ҳаммуаллифлик қилишди.

19 мая 2021
1170
0