Поиск
RUUZ

Туризм

Филиппин Ўзбекистон ва 48 давлатнинг тўлиқ эмланган фуқароларига мамлакатга карантинсиз киришга рухсат берди

Салбий ПЦР-тест жавобига эга ўзбекистонликлар Филиппинга борганларида карантинга олинмайди.

128views0replies
0

Иллюстрация

Филиппин президенти ҳузуридаги жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси COVID-19'дан тўлиқ эмланган фуқаролари мамлакатда карантинга олинмайдиган 49та давлат ва ҳудудлар рўйхатини эълон қилди.
«Яшил рўйхат»га Ўзбекистон билан бир қаторда, Хитой, Янги Зеландия, Польша, Тожикистон, Туркманистон, Сирия ва КХДР киритилган.
14 октябрдан Филиппинга «яшил мамлакатлар»дан борадиган салбий ПЦР-тест жавобига эга ва коронавирусдан тўлиқ эмланган фуқаролар ва хорижликлар карантинга олинмайди. Энди улар 14 кун давомида ўз соғликларини мустақил равишда кузатишлари керак бўлади.
Қолган барча давлатлар «сариқ рўйхат»да қолдирилган («қизил рўйхат»да бўлган Руминиядан ташқари). Бу дегани «сариқ рўйхат»даги давлатлардан Филиппинга борадиган ўзбекистонликлар бешинчи куни салбий ПЦР-тест жавоби олинганича карантинда бўлади. Бундан кейин эса улар меҳмонхонада олти кунлик карантиндан ўтишлари керак.
Тўлиқ эмлангани тасдиқлана олмайдиган шахслар ва эмланган, лекин коронавирусга бўлган тест натижалари талабларга жавоб бермайдиган кишилар салбий ПЦР-тест жавоби олинганига қадар махсус муассасаларда изоляцияда бўлишлари керак.
128views0replies
0

Комментарии