Миллий гвардия Матбуот хизмати хабарига кўра, бугун соат 12:30 ларда Миллий гвардия хизматчилари Нукус ҳудудидан ўтган “Дўстлик” каналига ўзини ташлаган 16 ёшли қизни қутқарди.
Унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шаҳар тиббиёт бирлашмасига етказилган.
Қиз Нукусда яшовчи фуқаро Ж.Т. эканлиги аниқланди. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.