Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, 18 май куни соат 16.40 да Бектемир туманида “Қўйлиқ” деҳқон бозори яқинида олиб борилган санитария-эпидемиология талабларига риоя қилинишини назорат қилишга қаратилган тадбир давомида ИИББ ходимлари томонидан тиббий ниқоб тақмаган қиз тўхтатилган.
Текширувда унинг шахси аниқланди ва у ўтган йилнинг 27 декабридан бери Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан қидирувда бўлган 19 ёшли Азиза М. эканлиги маълум бўлди. Фуқаро Бектемир тумани ИИО ФМБга етказилган.