Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентнинг икки туманида ичимлик суви хизмати учун тўловлар назоратчиларсиз амалга оширилади

Мазкур тартиб пилот лойиҳа бўлиб, жорий йил 20 майдан 1 июлга қадар амалда қўлланади.

1875views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент шаҳри ва вилоятининг айрим туманларида сув учун назоратчилар томонидан аҳолидан пул ундириш амалиёти бутунлай тўхтатилади.
"Ўзсувтаъминот" ахборот хизмати маълум қилишича, 2021 йил 20 майдан 1 июлгача пилот лойиҳа тариқасида Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Қибрай туманида (“Мусаффо оби ҳаёт” МЧЖ истеъмолчиларидан ташқари) сув таъминоти корхоналарининг назоратчилари томонидан хизматлар учун аҳолидан пул ундириш ишлари бутунлай тўхтатилади.
Ушбу ҳудудларга бириктирилган назоратчилар фақат белгиланган тартибдаги кузатув ва хатлов ишлари билан шуғулланади, улар тасарруфидаги тўлов терминаллари ва термопринтерлар бошқа ҳудудларга бириктирилади.
Ичимлик ва оқава сув хизматлари учун тўловларни ўз вақтида амалга оширишда қуйидаги воситалардан фойдаланиш мумкинлиги эслатиб ўтилади:
–  http://Cabinet.uzst.uz шахсий кабинет орқали;
–  @uzst_bot телеграм-боти орқали;
–  электрон тўлов тизимлари ҳамда тўлов инфокиосклари;
–  тижорат банклари мобил иловалари;
–  тижорат банк кассалари ва шохобчалари ҳамда почта бўлимлари.
"Ўзсувтаъминот" мазкур ҳудудлар аҳолисини пилот лойиҳа даврида истеъмол қилинган ичимлик суви ва оқава сув хизматлари учун сув таъминоти корхоналарининг назоратчилари тўғридан-тўғри тўлов талаб қилиши ҳолатларида тегишли тартибда мурожаат қилишларини сўрамоқда.
1875views0replies
0

Комментарии