ДХХ ва ИИВ ходимлари ўртасида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи 2 фуқаро “Салар” шаҳарчаси ҳудудидаги 2 га ерни харидорга 1 млн 10 минг АҚШ долларига сотган вақтида ушланди.
Аниқланишича, мазкур ер 2018 йилда Қибрай тумани ҳокимининг қарори билан қурилиш материаллари цехи ташкил этиш учун Тошкент шаҳрида яшовчи 1963 йилда туғилган фуқарога ажратилган. Аммо у бугунгача бирорта амалий иш қилмаган.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.