Абидхаджаев Умид Кутпитдинович Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори лавозимига тайинланди.
У бунга қадар Ўзбекистон президенти администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори ўринбосари лавозимида ишлаётганди.
Умид Абидхаджаев 2009 йилда Тошкент Ислом университетини, 2014 йилда Япониянинг Кэйо университетининг магистратура босқичини ҳамда 2017 йилда Япониянинг Кэйо университетининг докторантура босқичини иқтисодиёт йўналиши бўйича тамомлаган.