Поиск
RUUZ

Общество

Қулупнай даласи давлат эҳтиёжлари учун олингани туфайли бузилди — ҳокимлик

Қибрай тумани ҳокимлиги кенг муҳокамага сабаб бўлган ҳолат бўйича муносабат билдириб, келтирилган зарар фақатгина фермер хўжалигига қоплаб берилишини маълум қилди.

1322views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, Қибрай туманидаги деҳқонларнинг етиштирган қулупнай майдони бульдозер билан бузиб ташлангани ҳақида хабар бергандик.
Қибрай тумани ҳокимлиги ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ер майдони “Саидвали ҳожи” фермер хўжалигига тегишли бўлиб, жами  20,9 гектарлик майдоннинг 8 гектарига (9 гектар эмас) қулупнай экилган. 
Фермер хўжалиги ердан фойдаланиш учун деҳқонларга оғзаки келишувга асосан иккиламчи ижарага берган.
Аммо фермер хўжалигининг ери давлат эҳтиёжлари учун қайтариб олинган, бунда олдиндан огоҳлантириш хатлари берилган. Шу муносабат билан фермер хўжалигига етказилган зарар белгиланган тартибда қоплаб берилади.
Ушбу маблағлар фермер хўжалиги ҳисоб рақамига ўтказилгандан сўнг, фермер хўжалиги билан иккиламчи ижарада фойдаланиб келган деҳқонларга келтирилган зарарни қоплаш “Саидвали ҳожи” фермер хўжалиги томонидан амалга оширилиши бўйича далолатнома расмийлаштирилган.
Ҳокимлик келтирилган зарарни қоплаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан қўшимча ахборот берилишини билдирган.
1322views0replies
0

Комментарии