• 12 880 сум
    -29.8
  • 14 535 сум
    -125.3
  • 157 сум
    -3.1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 880 сум
    -29.8
  • 14 535 сум
    -125.3
  • 157 сум
    -3.1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 21 мая 2021

Ўзбекистонда аҳолининг ичимлик сувидан қарздорлиги 555 млрд сўмдан ошди

“Ўзсувтаъминот” шартномасиз ичимлик сувидан фойдаланиб келаётган истеъмолчиларнинг сонини маълум қилди.

830
0
t.me/uzsuvtaminot

Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг сувдан қарздорлиги 555,8 млрдсўмни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” АЖ мутасаддилари иштирокида АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилинди.  

Қайд этилишича, шу йилнинг 1-чорагида электрон тўлов тизимлари орқали 39,3 млрд сўм келиб тушган, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 72 фоизга (22,8 млрд сўм) ошган.

Ушбу даврда нақд пул ундируви 349 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 122 млрд сўмга ошган. 

Марказлашган ичимлик суви хизматлари мавжуд бўлган 741 та маҳалладаги шартномасиз равишда ичимлик сувидан фойдаланиб келаётган 23 343 та истеъмолчи (90 932 аҳоли) аниқланди ва улар билан “Сувтаъминот” МЧЖлар шартномалар расмийлаштиришган. Улардан 7,826 млрд сўм ундирилган.

830
0