Поиск
RUUZ

Общество

ИИБнинг пора олмаган ходимига 15 млн сўм берилди

$2 минг порани олмаган ходимнинг ота-онасига эса ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

1932views0replies
0

Самарқанд вилояти ИИБ

Самарқандда ИИБнинг таклиф қилинган порани олмаган ходими 15 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.  
21 май куни Самарқанд вилояти ИИБ раҳбарияти ўз хизмат вазифаларини намунали бажараётган 10 нафар ходимларнинг ота-оналарига вилоят ИИБ раҳбарияти номидан ташаккурномалар ва қимматбаҳо совғалар топширди.
Бундан ташқари, коррупцияга қарши курашишда фаоллик кўрсатиб, жиноятчи томонидан пора сифатида таклиф этилган 2 000 АҚШ долларини олмасдан, уни ашёвий далиллар билан ушлаб берган капитан У. Саримовга вилоят ИИБ бошлиғининг буйруғи билан берилган 15 млн сўм пул мукофоти ва унинг ота-онасига ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Аввалроқ, Кадастр агентлигининг пора олмаган ходимига 10 млн сўм ва сиҳатгоҳга йўлланма берилганди.
1932views0replies
0

Комментарии