Поиск
RUUZ

Криминал

ИИБ либосида томоша кўрсатган “тиктокер”лар жаримага тортилди — видео

Суд уларни МЖтК 209-1-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топган. 

1790views0replies
0

Видеодан кадр

Бухорода ИИБ ходимларининг махсус либосларини кийиб, кўчада томоша кўрсатган “тиктокер”лар иши судда кўрилди.
Маълум қилинишича, Ромитан туманида икки фуқаро ИИБ ходимларининг махсус кийимларини кийиб, МЖтКнинг тегишли моддалари талабларини қўпол равишда бузишган. 
Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан мазкур фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилиб, ҳужжатлар расмийлаштирилган ва Ромитан туман судига келтирилган.
Суд уларни МЖтК 209-1-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топиб, БҲМнинг 5 баравари миқдорида (1 млн 225 минг сўм) жарима жазосини белгилади.
1790views0replies
0

Комментарии