Поиск
RUUZ

Общество

$5000 пора олмаган подполковник мукофотланди

Қорақалпоғистонда Тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосарига катта миқдорда порадан воз кечгани учун пул мукофоти топширилди.

1438views0replies
0

ҚР ИИВ

Хусусан, Тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник А.Утемуратов фуқаро С.Х.дан ўзига нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (гиёҳвандлик воситасини сақлаш) билан қўзғатилган жиноят ишини судга юбормаслик эвазига таклиф этган 5.000 (беш минг) АҚШ доллари миқдоридаги пуллардан воз кечган.
Подполковник А.Утемуратов Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ раҳбариятига билдирги билан мурожаат қилиб, ўз билдиргисида, фуқаро С.Х.га пора бериш жиноят эканлиги, жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида бир нечта марта тушунтириб, огоҳлантиришига қарамасдан, пора таклиф қилиб келаётганлигини билдирган ва унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Ушбу билдиргига асосан, ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Х. таклиф қилган 5.000 АҚШ доллар пулларни подполковник А.Утемуратовга берган вақтида, тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олиниб, ашёвий далиллар тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан фуқаро С.Х.га нисбатан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган.
1438views0replies
0

Комментарии