• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 24 мая 2021

Самарқандда йўловчилар тўхтаб қолган трамвайни итарди — видео

Шаҳар ҳокимлиги ҳодисага изоҳ берди.

793
0
Видеодан кадрлар

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда трамвай ўчиб қолгани ва йўловчилар уни силжитиб кетаётгани акс этган видеолавҳага муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Буюк Ипак йўли кўчасида электр тармоғидаги қисқа узилиш натижасида 1012-сонли трамвай вагони чорраҳада ҳаракатдан тўхтаб қолган.

Вагон ичида бўлган йўловчилар бошқа йўналишдаги автотранспортларга ҳалал бермаслиги учун чорраҳада қолган вагонни олишга ёрдамлашган. 

Кейинроқ, 2 соат ичида носозлик тузатилган ва вагон иш фаолиятини давом этирган. Ҳокимлик бу вақт давомида ҳеч қандай нохуш ҳолатлар кузатилмаганини қўшимча қилган.

793
0