• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 24 мая 2021

Тошкентда 36 ёшли ҳайдовчи ЙТҲга учраб, шифохонада вафот этди

Ҳодиса, бугун тонгда, Чилонзор туманининг Бунёдкор кўчасида содир бўлган.

1154
0
Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳрида 36 ёшли Spark ҳайдовчиси ЙТҲга учради. Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, бугун, 24 май куни тахминан соат 4:45 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида (“Uztelecom” биноси қаршисида) 1985 йилда туғилган Фаррух Ю. Spark автомобилида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишни ажратиб турувчи тўсинга урилган. 

ЙТҲ натижасида ҳайдовчи тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган, бироқ шифокорларнинг уринишларига қарамасдан вафот этган. Айни вақтда воқеа сабаблари ўрганилмоқда.

Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

1154
0