Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ижтимоий тармоқларда ЙПХ инспектори ва ҳайдовчи ўртасида тортишув акс этган видеолавҳага изоҳ берди.
Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 4 май куни содир бўлган. ЙПХ инспектори сафдор О. Ортиқов хизмат давомида Lada Vesta ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидаларини бузганлиги учун тўхтатиб, ҳайдовчидан ҳужжатларни тақдим қилишни сўраган.
Ҳайдовчи ЙПХ инспекторига ҳужжатларни тақдим қилмаган ва ўртада тортишув келиб чиққан.
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан ходимга нисбатан хизмат текшируви тайинланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳайдовчи йил давомида 4 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган.