• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 24 мая 2021

Ўзбекистонда ҳаво +40 даражагача исиши кутилмоқда

Синоптиклар ушбу ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

887
0
Юрий Ким / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 25 май куни баланд циклон таъсири фақат республиканинг энг шарқий ҳудудларида сақланиб туради. Фарғона водийси вилоятларида, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, шамол 17-22 м/с гача кучайишида момақалдироқ бўлиши мумкин.  

26 майдан Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Кундузги ҳаво ҳарорати +34...+37 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +38...+40 даражагача кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-8 даражага кўп бўлади.

24-27 май кунларида республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида маҳаллий ёмғирлар ёғиши ҳисобига сел келиши хавфи бор.

887
0