• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 25 мая 2021

Анталияда Ўзбекистоннинг фахрий консуллиги очилди

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Анталия шаҳридаги фахрий консули Бариш Гёкчега экзекватура ва аккредитация гувоҳномаси топширилди.

972
0
uzembassy.org.tr

Туркиянинг Анталия шаҳрида Ўзбекистоннинг фахрий консуллиги очилди. Унда фахрий консул Бариш Гёкчега экзекватура ва аккредитация гувоҳномасини расмий топшириш маросими ҳам ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси Матбуот хизмати хабар берди.

Фахрий консул билан Ўзбекистоннинг иқтисодий манфаатларини рағбатлантириш, республикага Туркия сармояларини жалб этиш, ички маҳсулотларни Анталия ва Туркия бозорларига экспорт қилишни рағбатлантириш, маданий-гуманитар ва бошқа алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Жорий йил июнь ойида Анталияда ўтказиладиган Анадолу дипломатик форумини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.

972
0