Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда аёлдан Lacetti ва $4 мингдан ортиқ пул ундирган  “шантажчи” йигит ушланди

25 ёшли йигит 31 ёшли аёлнинг беҳаё суратларини тарқатмаслик учун бир йил ичида автомобиль, тилла тақинчоқлар ва пул олган.

1189views0replies
0

tergov.uz / Иллюстрация

Тергов департаменти Ахборот хизмати хабарига кўра, 19 май куни соат 19:00 ларда 25 ёшли А. Атабой Чилонзор тумани Бешқўрғон маҳалласида жойлашган автотураргоҳда товламачилик йўли билан 1 млн сўмни олганида ушланди.  
Аниқланишича, у 31 ёшли Х. Гулрухни беҳаё суратларини интернет тармоқларида тарқатиш билан қўрқитган ва 2020 йилнинг апрелидан 2021 йилнинг майигача ишончнома асосида Lacetti автомобилини, шунингдек 14 млн сўмлик 40 граммли тилла тақинчоқлар, 42 млн сўм ва $600 долларни олган.
Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а” банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1189views0replies
0

Комментарии