• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 25 мая 2021

Андижон шаҳридаги “Ўзбегим” савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди — видео

Бу ҳақдаги хабар соат 12:00 да вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига келиб тушган ва бошқарма ёнғин-қутқарувчилари 2 дақиқада воқеа жойига етиб боришган.

779
0
Видеодан кадр

Бугун, 25 май куни соат 12:00 да Андижон шаҳар Чўлпон шоҳ кўчасида жойлашган “Ўзбегим” савдо мажмуасининг том қисмида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган. 

Шунга кўра, Андижон вилояти ФВБ ёнғин-қутқарувчилари соат 12:02 да воқеа жойига етиб бориб, соат 12:45 да ёнғин тўлиқ ўчирилган. Ёнғин натижасида бино том ва шифт қисмининг 30 кв.м. майдони зарарланган.

ФВВ ёнғин-қутқарувчилари томонидан мажмуа биносида бўлган барча фуқаролар ўз вақтида тезкорлик билан эвакуация қилинганлиги сабаб жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. 

Воқеа жойига вилоят ФВБ ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарияти етиб боришган. Вазият оқибатларини бартараф этишга 9 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 1 та автонарвон жалб этилган. 

Эслатиб ўтамиз, ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва халок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

779
0