• 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 25 мая 2021

Мирзо Улуғбек туманида аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар газсиз қолдирилади

26-27 май кунлари таъмирлаш ишлари сабаб айрим манзилларда вақтинча газ бўлмайди.

843
0
UzNews.uz

Мирзо Улуғбек тумани 4-тор Сайрам кўчасидаги ерусти Д-76 мм паст босимли газ қувурини коррозияга учраган қисмини алмаштириш ишлари олиб борилади, дея хабар берди туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Шу сабабли қуйидаги манзилларда 26 май куни соат 10:00 – 18:00 орасида газ таъминоти вақтинчалик бўлмайди.

Аҳоли истеъмолчилари:

-  4-тор Сайрам кўчасидаги 2 та кўп қаватли уй;

- 80 та ерли хонадон.

Шунингдек, Яшнобод тумани Элбек  кўчасида жойлашган “TEXNOPARK” МЧЖ объектидаги ўрта босимли ерусти Д-219 мм ва Д-159 мм газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари амалга оширилади.

Шу муносабат билан 27 май куни соат 11:00 – 18:00 орасида қуйидаги улгуржи истеъмолчилар вақтинчалик газдан узиб қўйилади.

Улгуржи истеъмолчилар:

– “ТМЗ” заводи;

– “Makro” супермаркети;

– “UzAuto Motors” АЖ;

– “Болалар миллий тиббиёт маркази”.

843
0