Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистон чегарасидаги икки қишлоқ расман Қозоғистон таркибига кирди

Қозоғистон харитасида бўлмаган қишлоқлар Туркистон вилояти таркибига киритилди.

1835views0replies
0

tengrinews.kz

Тегишли қарорни Қозоғистон бош вазири Aсқар Мамин имзолади.
Ҳужжатга кўра, Қозоғистон ҳукумати Туркистон вилояти чегарасини умумий майдони 795,62 гектар бўлган Багис ва Хиебон аҳоли пунктларини қўшиш орқали ўзгартирди.
Қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, Багис ва Хиебон қишлоқлари илгари Ўзбекистон ҳудуди ҳисобланган. 2002 йилда Қозоғистон ва Ўзбекистон президентлари икки давлат чегарасининг участкалари тўғрисида битим имзолагандан сўнг, мазкур аҳоли пунктлари Қозоғистон таркибига кирган, аммо узоқ вақт автоном бўлиб қолаётганди. Aҳолининг бир қисми Қозоғистон паспортига эга бўлса, қолган қисми Ўзбекистон паспортига эга эди.
Багис қишлоғи аҳолиси ҳужжатларни олиш ва расмийлаштиришда қийинчиликларга дуч келаётганликлари ҳақида бир неча бор шикоят қилишган, чунки қишлоқ Қозоғистон харитасида қайд этилмаган.
Энди қишлоқлар расман Туркистон вилояти таркибига кирди.
1835views0replies
0

Комментарии