• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 26 мая 2021

Самарқандда фермер хўжалиги раҳбарлари ва мансабдорлар $67 минг билан ушланди — видео

Ерни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар туман ҳокимликларидаги танишлари орқали ишни ҳал қилишни ваъда қилган.

26 мая 2021
1239
0
Видеодан кадр

Самарқанд вилоятида ДХХ, прокуратура департаменти ва ИИБ вилоят бошқармалари ходимлари томонидан ноқонуний ер сотилиши ҳолатлари олди олинди. Оқдарё туманида фермер хўжалиги раиси туман ҳокимлигида бош мутахассис бўлиб ишловчи қариндоши билан жиноятга қўл урди. Фермер хўжалигига тегишли 1 га ерни фермер раҳбари ҳокимлик захирасига қайтариб, сўнгра уни иссиқхона ташкил қилмоқчи бўлган фуқарога расмийлаштириб бериш учун $50 минг ва Nexia-3 сўраган.  Ушбу шахслар талаб қилинган пулни олган вақтида ушланди. Шунингдек, Пастдарғом тумани Давлат солиқ инспекцияси инспектори чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги раҳбари билан ўзаро келишиб, 15 га ерни бошқа фуқарога интенсив боғ ташкил этиш учун туман ҳокимлигидаги таниши орқали расмийлаштириб бериш учун $13 минг талаб қилишади.  Ўтказилган тезкор тадбирда улар ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Бундан ташқари, Пайариқ туманида фермер хўжалиги раҳбари суғориладиган 1 га ерни паррандачилик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога $15 мингга сотишга рози бўлади. Ҳокимиятдаги танишлари орқали унинг номига расмийлаштиришни ваъда қилаиб, аванс сифатида $4 мингни олган вақтида ушланди. Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

26 мая 2021
1239
0