Бугун, 15 октябрь куни қочоқлар масаласи бўйича БМТ бошқармасининг афғон халқига юборилган гуманитар ёрдамнинг биринчи борти Ўзбекистонга етиб келди. Бу ҳақда БМТнинг Twitter саҳифасида хабар берилди.
Юк таркибига биринчи керакли буюмлар киради.
Аввалроқ, қочоқлар масаласи бўйича БМТ бошқармаси Афғонистонга етказиш учун Термиз шаҳрига уч самолёт гуманитар ёрдам юбориши ҳақида хабар берган эдик.