Поиск
RUUZ

Реклама

Golden House'дан баҳорий акцияларнинг сўнгги ҳафтаси

Golden House компанияси ғаройиб баҳорий акциялар тугашига оз қолганини маълум қилади.

896views0replies
0

Акциялар давомида замонавий ва қулай турар жой мажмуаларидан хонадон харид қилган мижозлар икки кишилик саёҳатни қўлга киритишлари ёки яна бир хонадон ютиб олишлари мумкин.
Айни дамда компаниянинг 3 та ғаройиб акцияси амал қилмоқда:
1. “Assalom, Туркия!” акцияси
2. “Хонадон харид қил ва хонадон ютиб ол!” акцияси
3. Тижорий майдонлар учун 20% гача бўлган чегирмалар
1. Жорий ёз фаслида Assalom Maxtumquli, Assalom Sohil ёки Assalom Do‘rmon yo‘li турар жой мажмуаларнинг биридан хонадон харид қилган мижозлар қуёшсевар ва меҳмондўст Туркияда дам олиш имкониятига эга бўладилар.
Бир тасаввур қилинг-а, сиз орзу қилган хонадонда янги ҳаётга қадам қўйишингиз — Усмонийлар салтанатининг қадимий ва бой меъморий меросидан тортиб, Ўртаер денгизидан янги тутилган балиқлардан тайёрланган ажойиб таомни тановул қилишингиздан бошланса не ажаб! Худди шу мақсадда “Assalom, Туркия!” акцияси амал қилмоқда ва мазкур акция доирасида янги хонадон соҳиблари икки кишилик унутилмас саёҳат, юксак парвоз, ажойиб меҳмонхонада яшаш ва бир умрга татигулик ижобий таассуротларга эга бўладилар!
“Assalom” турар жой мажмуаларини танлашнинг энг асосий учта сабаби
Сифат ва нархнинг ажойиб мутаносиблиги
Ушбу турар жой мажмуалари аҳолига юқори даражадаги қулайликни тақдим этади. Assalom мажмуаларининг ҳар биридаги хонадонлар эргономикаси, пухта ўйланган лойиҳаси, режалаштиришнинг турфа хиллилиги, энг асосийси, атрофдаги ҳудуднинг экологик тозалиги билан ажралиб туради. Шуларга гарамай, нархлар ҳамёнбоп, сифат эса юқори даражада.
Қишда иссиқ, ёзда эса салқин
Assalom турар жой мажмуалари махсус ишлаб чиқилган муаллифлик технологияси асосида барпо этилади. Бунда, албатта  юртимизнинг иқлим шароити ва сейсмологик хусусиятлари ҳам ҳисобга олинган. Уйларнинг деворлари учта қатлам: тутиб турувчи панель, қўшимча иситиш қопламаси ва пардозлаш панелларидан иборат. Бунда иккинчи қатлам нафақат иссиқлик изолациясига эришишга имкон беради, балки хонадонларни кўча шовқинидан ҳам ҳимоя қилади.
Ажойиб, сифатли таъмир ва замонавий ошхона тўплами совға тариқасида
Хонадон соҳиблари таъмир ишлари учун ортиқча вақт, куч ва асабларини сарфламасликлари, шунингдек, инсофсиз усталар ва сифатсиз қурилиш материалларидан азият чекмасликлари учун Golden House мазкур лойиҳани тўлиқ таъмирланган ҳолда фойдаланишга топширади. Замонавий ва функционал ошхона гарнитури эса сизга ўзгача қувонч бағишлайди.
2. Қандай қилиб битта хонадон харид қилиб, иккита хонадонга эга бўлиш имкониятини қўлга киритиш мумкин? Тошкентнинг қоқ марказида жойлашган ва замонавий ҳаёт учун барча афзалликларга эга Infinity турар жой мажмуасидан апартамент харидорлари ўзгача имтиёзларга эга. Infinity ТЖМдан хонадон харид қилганингизда, Golden House турар жой мажмуаларининг биридан яна бир хонадон ютиб олиш имкониятини қўлга киритасиз. Golden House'нинг ушбу ноёб акцияси тез орада якунланади.
Infinity турар жой мажмуасини танлашнинг энг асосий учта сабаби
Инновацион эко-концепция
Golden House'дан Infinity лойиҳаси 5 та тураржой биносини ўз ичига олади. Уларнинг тўрттаси табиат унсурлари — ер, сув, ҳаво ва оловнинг, бешинчиси эса руҳнинг тимсоли бўлиб хизмат қилади.
Тарҳларнинг хилма-хиллиги
Ҳар ким ўзи учун орзусидаги хонадонни топа олади, негаки девелопер 30 дан зиёд тарҳдаги хонадонларни тақдим этади. Шу билан бирга, фойдасиз майдонлар йўққа чиқарилган, қисмларга бўлиш эса пухта ўйланган ҳолда амалга оширилган. Ёпиқ омборхоналар ва ўрнатилган мебел жавонлари буюмларни сақлаш муаммосини ажойиб тарзда ҳал қилади. Кенг меҳмонхоналар байрамлар ва йиғилишлар ўтказиш имконини беради.
Марказда жойлашганлиги
Турар жой мажмуасини пойтахтнинг қоқ марказида жойлашган, шу боис туманнинг ноёб инфратузилмаси Infinity'даги шинам ҳаёт учун яна бир ёқимли туҳфа бўлади. Шу ерда қад ростлайдиган савдо-кўнгилочар маркази мажмуа аҳолиси ва меҳмонлари учун навбатдаги ғаройиб совғалардан бирига айланади.
3. Golden House бизнес учун пойтахтнинг гавжум нуқталарида жойлашган энг мақбул майдонларни таклиф қилади. Эслатиб ўтамиз, тижорий майдонлар хариди учун 20% гача бўлган чегирмаларнинг амал қилиш муддати тугашига оз қолди. Ниҳоятда манфаатли ва инвестиция нуқтаи назаридан жозибадор бўлган харидни амалга оширишнинг ҳозир айни вақти. Ҳафта охирига қадар қулай чегирмалар билан майдон харид қилишингиз мумкин.
Golden House савдо офисларига ташриф буюринг, якунланиб бораётган баҳорий акциялардан фойдаланинг ва манфаатли келишувларни амалга оширинг!
Марказий савдо офиси: Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 3-уй
Мўлжал: Orient Finans Bank, «Новомосковская» ТЖМ
Call-марказ: (+998) 78−150−11−11
Сайт: gh.uz
Instagram: @goldenhouseuz
Реклама ҳуқуқлари асосида
896views0replies
0

Комментарии