Сергей Лавров Россия билан иттифоқдош барча мамлакатларда рус мактабларини ташкил қилиш ҳақида гапирди.
“Тожикистонда бизнинг методологиямиз бўйича бешта рус мактаби тайёрланмоқда. Ҳозирда Ўзбекистон учун ҳам шундай дастур тайёрланмоқда. Яқинда Арманистоннинг янги раҳбарияти Арманистон учун ҳам худди шундай дастур ишлаб чиқаришга қизиқиш билдирган”, - деди Лавров чет элда яшовчи рус ватандошларининг рус тилини тарғиб қилиш ҳақидаги VII жаҳон конгрессида.
Унинг сўзларига кўра, Москва буни барча иттифоқчилар ва стратегик шериклар учун намунали лойиҳага айлантиришдан манфаатдор.
“Россия университетларининг МДҲ мамлакатларидаги филиаллари ҳам бу тизимни жуда яхши ташкил этиб, кенгайишига ва ривожланишига интилмоқди”, - дея қўшимча қилди вазир.