• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 28 мая 2021

Қорақалпоғистонда “Қизил китоб”га киритилган жайронлар ноқонуний овланди

Ҳайвонот оламига 134 млн 750 минг сўм зарар етказган браконьерларга қарши жиноий иш очилди.

1337
0
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси

24 май куни Қорақалпоғистон Экология қўмитаси ҳамда “Жанубий Устюрт” миллий табиат боғининг давлат инспекторлари томонидан ўтказилган рейд вақтида Қўнғирот туманидаги “Жаслық” маҳалласида яшовчи фуқаролар — Т.Б ва Б.Рлар Устюрт текислигида ноқонуний равишда ов милтиғи ёрдамида Ўзбекистон “Қизил китоби”га киритилган 11 бош жайронни овлагани аниқланди.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси хабарига кўра, браконьерлар шундан сўнг ўзларининг 2 дона мотоциклларини ёқиб юборган, инспекторларга тегишли 4 дона телефонларини тортиб олган,  “Жанубий Устюрт” миллий табиат боғига тегишли “Нива”нинг балонларини тешиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Улар ҳайвонот дунёсига 134 млн 750 минг сўм зарар етказган.

Ҳолат бўйича жиноий иш очилиб, фуқаролар тегишли тартибда ушланган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1337
0