Поиск
RUUZ

Происшествия

Пойтахтнинг икки туманида содир бўлган ЙТҲларда 2 киши вафот этди

Яккасарой туманида Nexia ва йўловчи автобус тўқнашган бўлса, Яшнобод туманида ҳайдовчи пиёдани уриб юборган.

1139views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХХБ

Кеча, 27 май куни соат 14:55 ларда Яккасарой тумани Бобур кўчасида 53 ёшли Зокиржон П. бошқарувидаги Nexia ва 48 ёшли Ҳамидулла Ф. бошқарувидаги Isuzu йўловчи автобуси тўқнашган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.
ЙТҲ оқибатида Nexia ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.
Шунингдек, кеча, 27 май куни соат 21:30 да Яшнобод тумани Қорасув кўчасида Matiz ҳайдовчиси пиёдани уриб юборган.  
Оқибатда, Наманган вилоятида туғилган 42 ёшли Я.Л. олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.
1139views0replies
0

Комментарии