Россия cоғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.
Делегацияда академик В.И. Шумаков номидаги трансплантология ва сунъий органлар миллий тиббиёт илмий-тадқиқот маркази директори Сергей Готье ва Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий илмий-текшириш тиббиёт университети ректори Сергей Лукьянов каби юқори даражадаги мутахассислар ўрин олган.
Ташриф давомида юқори даражадаги қатор учрашувлар, қатор тиббиёт муассасаларига бориш режалаштирилган. Шунингдек, Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий илмий-текшириш тиббиёт университети филиалининг очилишига тайёргарлик кўриш ишларини кўздан кечириш мақсадида Чилонзор тиббиёт коллежига ҳам борилади.