Поиск
RUUZ

Криминал

Фарғонада банкнинг қарийб 565 млн сўм пулини ўмарган “хакерлар” қамалди

Банк системасидаги носозликдан фойдаланган фирибгарлар банкнинг мобиль иловаси орқали пулларни ечиб олишган.

453views0replies
0

видеодан кадр

Фарғона вилоятида тижорат банк тизимига рухсатсиз кириб, 564,9 млн сўмни яширинча ўғирлаганларга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, фуқаро Усмонов 2020 йилнинг декабрида таниши О.нинг пластик картаси орқали тижорат банкларидан бирининг мобиль иловаси орқали пул ўтказганда, ўтказма амалга ошиб, пластик картадаги пул камаймаган.
Шундан сўнг, улар мазкур техник носозликни банк ходимлари сезмаганлигига ишонч ҳосил қилиб, банкка тегишли бўлган 121 млн 171 минг сўмни яширин равишда ечиб олишган.
Бундан ташқари,  Усмонов жиноий ишини давом эттириб, яна 4 кишини бу ишга жалб қилган. Улар бир нечта пластик карталарга жами 564,9 млн сўмни банк ҳисоб-рақамидан ўғринча ўтказишиб, шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборишган.
Шундан сўнг, ҳолат судда кўриб чиқилиб, фирибгарларга ҳукм ўқилди.
ЖКнинг 169-моддасига биноан уларнинг 4 нафарига 5 йилдан ортиқ муддатга, биттаси 3 йилдан ортиқ озодликдан маҳрум қилинган. Икки нафарига давлат ҳисобига ойлик маош тўлаш шарти билан ахлоқ тузатиш колонияларига ҳукм қилинган.
453views0replies
0

Комментарии