Аввалроқ, автобус ҳайдовчиси йўловчиларнинг ҳаётига ва рўпарадан келаётган транспорт воситаларига хавф солиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетгани акс этган видеолавҳа тарқалди.
Шундан сўнг, ҳолат Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, 2021 йил 14 октябрь куни соат 11:30 ларда Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Амир Темур кўчасида ЙТҲ ҳолатини юзага келтириши мумкин бўлган қоидабузарлик содир этган автобус ҳайдовчиси аниқланди.
Текширув мобайнида ҳайдовчининг меъёрий ҳужжатлари тўлиқ эмаслиги, транспорт воситасига рухсат этилмаган жиҳоз ўрнатганлиги маълум бўлди ва белгиланган тартибда маъмурий баённома тузилиб, автобус вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойланди.