ИИВ ЙҲХББ хабарига кўра, 25 май куни, Андижон вилояти, Пахтаобод тумани, Юқори маҳалласида 11 синф битирувчилари 5 та Lacetti ва 1 та Nexia-3 автомобилларида хавфли ҳаракатларни амалга оширган.
Ушбу ҳудудда бўлган ЙПХ ходими томонидан улар тўхтатилган ва ҳайдовчиларнинг ҳар бири 735 минг сўмдан жаримага тортилиб, автомобиллар жарима майдонига жойлаштирилган.
Қоидабузарлик содир этган мактаб битирувчиларининг ота-оналари, мактаб директори ва синф раҳбарлари ўртасида муҳокама ўтказилиб, тегишли чоралар белгиланган.