БAAнинг Дубай шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг аёллар ўртасида финал беллашувлари ўз якунига етди. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ Матбуот хизмати маълум қилди.
Ушбу дастурда 6 нафар ўбекистонлик спортчи қитъа чемпионлиги учун рингга чиқди. Финалчилар орасида Ситора Турдибекова (-57 кг) ўз жангини муваффақиятли ўтказиб, Осиё чемпионлигини қўлга киритди. Яна 5 нафар боксчи қиз эса кумуш медал билан кифояланди.
Бугун бўлиб ўтган финал натижалари қуйидагича:
-48 кг: Гуласал Султоналиева – Aлуа Балкибекова (Қозоғистон) 1:4
-54 кг: Ситора Шогдарова – Дина Жолман (Қозоғистон) 2:3
-57 кг: Ситора Турдибекова – Владислава Кухта (Қозоғистон) 5:0
-69 кг: Навбаҳор Ҳамидова – Валентина Калжова (Қозоғистон) 0:5
-75 кг: Мавлуда Мавлонова – Пура Рани (Ҳиндистон) 0:5
-81 кг: Соҳиба Рўзметова – Фариза Шолтай (Қозоғистон) 0:5
Шу тариқа, боксчи қизлар Осиё чемпионатини 1 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза, жами 8 та медал билан якунлашди.