• 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 31 мая 2021

Тошкентдаги ЙТҲда иштирок этган пиёда 6 кундан сўнг шифохонада вафот этди

У тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган.

859
0
Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати жорий йил 21 май куни Янгиҳаёт туманида содир бўлган ЙТҲ тўғрисида маълумот берди.

Хабарга кўра, ҳодиса тахминан соат 20:00 да Янгиҳаёт тумани Бинокор кўчасида содир бўлган. Унда Lacetti автомобилини бошқариб борган 1967 йилда туғилган Сергей С. тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ натижасида пиёда – 1966 йилда туғилган Аслиддин Б. тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган, аммо 27 май куни тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан ҳаётдан кўз юмган. 

Тошкент шаҳар ИИББ тергов бошқармаси томонидан мазкур факт бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.

859
0