Поиск
RUUZ

Общество

ОТМларга кириш имтиҳонлари бу йил ҳам стадионларда ўтказилиши мумкин

Пандемия тажрибасидан бу йил ҳам фойдаланиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.

598views0replies
0

ЎзА

ДТМ бош бошқармаси бошлиғи Фарҳод Мирзаев 2021/2022 ўқув йили учун ОТМларга кириш тест синовларини 2 та сценарий – ёпиқ ва очиқ майдонларда ўтказиш келишиб олинганини маълум қилди.
Тест синовлари ўтказиш учун 46800 нафар абитуриент учун мўлжалланган 96 та катта сиғимли ёпиқ бино, 59040 нафар абитуриентни сиғдирадиган 65 та стадион танланган.
Унинг айтишича, кириш имтиҳонларида 1,6 млн абитуриент қатнашиши кутилмоқда. Рўйхатдан ўтиш онлайн тарзда ДТМ расмий сайти, ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.
Шунингдек, кириш синовлари норматив ҳужжатлар бўйича 3 та мажбурий фан ва 2 та мутахассислик фанидан иборат бўлиши аниқ. Максимал балл – 280,5 балл этиб белгиланган. Эпидемиологик вазият кескинлашса, бу қайта кўриб чиқилиши мумкин.
598views0replies
0

Комментарии