Бугун, 1 июнь соат 03:40 да Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Зафар қишлоғида яшовчи фуқаронинг бошқарувидаги Lacetti Сирдарё вилояти Оқолтин туманида “Термиз – Тошкент” йўлида ҳаракатланиб кетаётган вақтда автомашинага ўрнатилган газ баллони портлаб кетган.
ФВВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса натижасида автомашинада бўлган икки нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи турли даражада жароҳат олиб Оқолтин тумани тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.
Айни вақтда, вилоят ИИБ, ФВБ, ССБ ва прокуратура ходимлари томонидан ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.