Поиск
RUUZ

Общество

Четдан ўқишини кўчирмоқчи бўлганлар Ўзбекистонда 56 балл ҳам ололмаганлар — ДТМ вакили

ДТМ бош бошқармаси бошлиғи четга ўқишга кетиб, ўқишини кўчирмоқчи бўлганлар билими юқори эмаслигига урғу берди.

1392views0replies
0

xs.uz

ДТМ бош бошқармаси бошлиғи Фарҳод Мирзаев қўшни давлатларда чиқиб кетаётган абитуриентларни ушлаб қолиш учун саволларни осонлаштириш бўйича берилган саволга жавоб берди.
“Кетаётган абитуриентлар ҳақида битта нарсани очиқ айтаман, уларнинг ҳаммаси бу ерда олган билими 42, 56 баллдан юқори эмас. 150, 180 балл олган бола четга кетгани йўқ. Эртага уларнинг ҳаммаси кўчириб келган пайт таҳлил қиламиз, у ерда 56 баллга етмаган болалар юрибди. Келганда тестдан ўта олса, 42 балли билан институтда 2-курсда ўқияпти, бу бошқа талабаларнинг норозилигига олиб келяпти. Бу йил бунга чек қўйилади. Ҳеч қачон 30 балл ҳам олмаган бола бу ерга келиб, 150 балл билан кира олмаган боланинг ўрнига 2-курсда ўқиши керак эмас”, - дейди Фарҳод Мирзаев.
Унинг айтишича, бугунги кунда 80-100 минг нафар ўзбекистонликлар хориждаги ОТМларда ўқимоқда.
1392views0replies
0

Комментарии