Кеча, 1 июнь куни Ўзбекистоннинг Ироқдаги элчиси Баҳром Aълоев (қароргоҳи Қувайтда) президент Барҳам Солиҳга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат давомида Ироқ раҳбари Шавкат Мирзиёевга биринчи бор мамлакатга элчи тайинлагани учун миннатдорчилигини билдирди. Мазкур қарор Ўзбекистон — Ироқ алоқаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлашга ҳисса қўшишига ишонч билдирилди. Сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришнинг муҳимлиги қайд этилди.