• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 16 октября 2021

Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги масжидларнинг бирида содир этилган террорчилик ҳаракати бўйича баёнот берди

Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятидаги масжидда содир этилган террорчилик ҳаракатига муносабат билдирди.

833
0
aa.com.tr

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятидаги масжидда содир этилган террорчилик ҳаракати юзасидан баёнот берди.

«Ўзбекистон 2021 йил 15 октябрь куни Қандаҳор вилоятидаги масжидда содир этилган ҳамда кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган навбатдаги террорчилик ҳаракатини кескин қоралайди», - дейилади вазирлик хабарида.

Қайд этилишича, бундай ғайриинсоний ҳужумлар вазиятнинг янада кескинлашувига олиб келади ва Афғонистонда узоқ муддатли тинчлик ўрнатилишига тўсқинлик қилади.

«Афғонистон ҳукуматининг мамлакатда бу каби ҳодисаларнинг олдини олиш учун қўшимча чоралар кўриш ҳаракатларини олқишлаймиз», - дея қайд этилган хабарда.

833
0