Поиск
RUUZ

Общество

Россияда мигрантлар билиши шарт бўлган минимал талаблар белгиланди

Энди ишлашга рухсат ёки патент олмоқчи бўлганлар пойтахт номлари, Россиянинг таниқли арбоблари, асосий миллий, маданий ва диний урф-одатларни билишлари шарт.

923views0replies
0

t.me/migratsiyaagentligi

Россия бош вазири Михаил Мишустин мигрантлар томонидан имтиҳон топширишда талаб қилинадиган минимал билим даражасига қўйиладиган талабларни тасдиқлади.  
Ушбу талаблар Россияда ишлашга рухсат олиш ёки патент олиш учун мурожаат қилган чет элликлар томонидан рус тили хорижий тил сифатида, Россия тарихи ва Россия қонунчилигининг асослари бўйича топширадиган имтиҳонларида амал қилади.
Ҳужжатга кўра, рус тили бўйича имтиҳонда меҳнат мигрантлари ижтимоий, кундалик ҳаётда ҳамда баъзи соҳалардаги маълумотларни қабул қила олиши, ўқиши ва талаффуз қилиши шарт. Бундан ташқари, талабгорлар ҳужжатлар, бланклар ва аризаларни тўлдиришни билишлари ҳам керак бўлади. 
Россия тарихи бўйича имтиҳонда мигрантлар муҳим фактлар ва воқеаларни билишлари керак. Шунингдек, улар пойтахт, бошқа йирик шаҳарларнинг номларини, асосий давлат байрамларини ўрганишлари шарт бўлади. Россия қонунчилиги асослари бўйича Россия ҳудудида бўлиш пайтида чет эл фуқароларининг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари тўғрисида хабардор бўлишлари талаб этилади.
Шунингдек, яшаш учун рухсатнома олиш учун талаблар кенгайтирилган. Энди хорижликлар эшитган барча гапларнинг маъносини тушуниши зарур. Қолаверса, асосий воқеалар хронологиясини, шунингдек Россия ва СССРнинг таниқли арбобларини, асосий миллий, маданий ва диний урф-одатларни ёдда сақлашлари шарт.
Мигрантлар ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятларидан ташқари конституциявий тузум асосларини, Россия меҳнат, фуқаролик ва оилавий қонунчилик тамойилларини ҳам билишлари керак.
923views0replies
0

Комментарии