Поиск
RUUZ

Происшествия

Термизда президент кортежидаги автомобиль аёлни уриб юборгани рад этилди

ИИВ ЙҲХББ Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарёга ташрифи вақтида содир бўлган ЙТҲ тафсилотларини маълум қилди.

1729views0replies
0

Иллюстрация / president.uz

1 июнь куни соат 07:30 ларда ҳайдовчи Э.Б. Captiva автомобилида Термиз шаҳри, “Шодлик” маҳалласидаги А. Темур кўчасида пиёдалар йўлакчасидан велосипедда ўтаётган П.Р.ни уриб юборган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди. 
Оқибатда, велосипедчи аёл шифохонага ётқизилган. Ҳолат бўйича текширув олиб борилмоқда. 
Суриштирувда автомобиль президентнинг Сурхондарёга ташрифи вақтида ташкил этилган кортежга алоқаси йўқлиги, бундан ташқари Амир Темур ва Баркамол авлод кўчаларининг кесишмасида президент кортежи ҳаракатланмагани аниқланган.
1729views0replies
0

Комментарии